-
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-5696, 28.03.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
-
Пойтахтимизда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг ветеринария соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари бўйича Хукуматлараро кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Бугунги кунда барча деҳқон бозорларида аҳолига сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича карантин талабларига риоя этган ҳолда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган ҳафта мобайнида “Юнусобод” деҳқон бозорида ветеринария мутахассислари томонидан 23246 кг йирик шохли мол гўшти, 30700 кг майда шохли мол гўшти, 10877 кг парранда гўшти, 10152 кг сут ва сут маҳсулотлари, 10428 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 232500 дона тухум ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди. Шунингдек, текширувлар давомида 17 кг чорвачилик маҳсулотлари, 320 дона тухум, 40 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 210 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилди ва белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.
-
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш, турли касалликларга қарши мунтазам равишда эмлаш тадбирларини ўтказиш нафақат ҳайвонлар соғлигини сақлаш, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Бу борада мутахассислар томонидан худудларда аҳоли ва чорвачилик фермер хўжаликлари қарамоғидаги барча турдаги ҳайвонларни белгиланган режа асосида эмлаш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
-
Маълумки, бугунги кунда бозорларда парранда ва паррандачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу эса парранда маҳсулотлари етиштириш хажмини ошириш, айниқса паррандачиликда туяқушчилик, беданачилик каби тармоқларни янада ривожлантиришни тақозо этади. Шу боис уй шароитида паррандачилик билан шуғулланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган юртдошларимиз талайгина. Айниқса, паррандачиликнинг беданачилик тармоғини ривожлантиришга ҳам қизиқиш ортиб бормоқда.
-
Энди Ўзбекистонда янги ташкил этиладиган ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди. Фото: Kun.uz Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Президент ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилар экан, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етганини таъкидлаган. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IТ бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб фаолият кўрсатмоқда. Ушбу мактабларнинг фақат 135 таси тўлиқ ихтисослашган ва интернат мақомига эга. Қолган 655 та мактабдаги 25 фоиз синфларда у ёки бу фанлар чуқур ўргатилади. «Шу билан бирга, ушбу 655 та ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмайди. Мисол учун, математика ёки чет тилига ихтисослашган синфларда қолганларга нисбатан 2 соат кўпроқ махсус фан ўтилади холос», дейди давлат раҳбари. Қайд этилишича, 2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказиш ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан ошириш режа қилинган. «Бунинг учун, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган, мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак», деган президент. Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топширилган: янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади; туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак; бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади. Ихтисослашган мактабнинг 9-синф ўқувчилари камида битта хорижий тил сертификатини олиши белгиланди. Қайд этилишича, бундай мактабларда ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади. 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади. Шунингдек, юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади. Мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади. «Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак», деган президент.
-
Мамлакатимизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш, жумладан қорамоллар наслини яхшилаш ишларининг тизимли равишда ташкил этилиши натижасида қорамоллардан зотдор бузоқлар олинмоқда. Хусусан, Наманган вилоятида ҳам аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишлари самарали ташкил этиляпти.
-
Фото: Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Россия Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, учрашув аввалида Дмитрий Козак Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланган. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этган. Марказий Осиёда рўй берган воқеалардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Фото: Президент матбуот хизмати Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди. «Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олдилар», дейилади Қозоғистон президенти сайти хабарида. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилган, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон президенти сайти ҳам ушбу мулоқот тўғрисида маълумот берди. «Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, товар айирбошлаш ортаётгани ва кооперация алоқалари кучайиб бораётгани, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасига амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан савдо ва логистика, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудида Саноат кооперацияси халқаро маркази ва улгуржи-тақсимлаш марказларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президенти томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди. Президентлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувига доир масалаларни муҳокама қилдилар. Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек очиқ, амалий ва дўстона руҳда ўтди», дейилади хабарда. Маълумот учун, 10 январь куни ҳам Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганди. Президент Тўқаев Қозоғистон Республикасидаги жорий ҳолат ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берганди.
Янгиликларга Обуна
Янгиликларга обуна бўлинг ва янгиликларни почтангизда ўқинг.