Бугунги кунда барча деҳқон бозорларида аҳолига сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича карантин талабларига риоя этган ҳолда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Ўтган ҳафта мобайнида “Юнусобод” деҳқон бозорида ветеринария мутахассислари томонидан 23246 кг йирик шохли мол гўшти, 30700 кг майда шохли мол гўшти, 10877 кг парранда гўшти, 10152 кг сут ва сут маҳсулотлари, 10428 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 232500 дона тухум ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 17 кг чорвачилик маҳсулотлари, 320 дона тухум, 40 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 210 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилди ва белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан