Маълумки, бугунги кунда бозорларда парранда ва паррандачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда.  

Бу эса парранда маҳсулотлари етиштириш хажмини ошириш, айниқса паррандачиликда туяқушчилик, беданачилик каби тармоқларни янада ривожлантиришни тақозо этади.  

Шу боис уй шароитида паррандачилик билан шуғулланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган юртдошларимиз талайгина. Айниқса, паррандачиликнинг беданачилик тармоғини ривожлантиришга ҳам қизиқиш ортиб бормоқда.

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Агроолам” дастурида беданачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар мавзусида суҳбат олиб борилди.

Унда “Паррандасаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Ҳаким Нормуҳаммедов иштирок этиб, беданачиликнинг фойдали жиҳатлари, уни парваришлаш ҳамда бедана тухумининг ўзига хос хусусиятлари борасидаги фикр-мулоҳалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, суҳбат давомида мутахассис томонидан бедана турлари, унинг тухум ва гўшт йўналишидаги аҳамияти хусусида зарур тавсиялар берилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан