Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.  

Ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш, турли касалликларга қарши мунтазам равишда эмлаш тадбирларини ўтказиш нафақат ҳайвонлар соғлигини сақлаш, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.  

Бу борада мутахассислар томонидан худудларда аҳоли ва чорвачилик фермер хўжаликлари қарамоғидаги барча турдаги ҳайвонларни белгиланган режа асосида эмлаш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг Агроолам” дастурида бугунги кунда эпизоотик осойишталикни таъминлаш юзасидан жойларда ўтказилаётган профилактик эмлаш тадбирлари хусусида суҳбат ташкил этилди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Хабибулла Ҳамдамов ва бўлим бошлиғи Шомурод Раҳматуллаевлар иштирок этишди.

Радиоинтервью давомида ҳайвонларда мавсумий касалликларнинг келиб чиқиши, тарқалиш омиллари, салбий оқибатлари ва унинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар борасидаги мулоҳазалар баён этилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари суҳбат давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан