Мамлакатимизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш, жумладан қорамоллар наслини яхшилаш ишларининг тизимли равишда ташкил этилиши натижасида қорамоллардан зотдор бузоқлар олинмоқда.

Хусусан, Наманган вилоятида ҳам аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишлари самарали ташкил этиляпти.

Бу борада ҳозирги кунда вилоятдаги 67 та ветеринария участкаларида 140 нафардан зиёд ветеринар мутахассислари фаолият кўрсатиб келмокда.  

Мутахассислар томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида худудда парвариш қилинаётган 41083 бош сигир ва ғўнажинлар сунъий уруғлантирилди.  

Шунингдек, ҳозирда аҳоли вакиллари билан суҳбатлар уюштирилиб, қорамолларни сунъий уруғлантириш ҳамда унинг афзалликлари тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан